Андижонда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

13:46 07 Июнь 2024 Жамият
153 0

Фото: Видеодан кадр

Бугун, 7 июнь куни Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 июнь куни соат 11:27 да Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙ Бобуршоҳ кўчаси 29-уйда яшовчи фуқаро Д.А.нинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига соат 11:32 да 3 та ЁҚЭлари етиб бориб, соат 11:57 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида яшаш хонадонинг 80 м.кв том шифт қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган, алангадан аҳоли яшаш хонадонининг 600 м.кв майдони сақлаб қолинган.

«Бахтсиз ҳодисадан тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади», дейилади вилоят ФВБ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер