Андижонда Хитой компанияси 418 мегаватт қувватга эга бўлган ГЭС қуради

18:43 19 Июнь 2024 Жамият
305 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижонлик бир гуруҳ делегация аъзолари 12-18 июнь кунлари Хитойда бўлиб, иқтисодий йўналишларда халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқишди. Сафар давомида Ҳенан, Кайфенг, Вей Хай ҳамда Урумчи шаҳарларидаги инвестиция масалаларига доир музокараларда 1 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд лойиҳалар юзасидан ўзаро шартномалар имзоланди.

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун бир қанча қулайликлар яратилган, дейди «Xinjiang century jinma investment group» компанияси раҳбари Лин Гинг. — Энергетика, тўқимачилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги йўналишларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириб келинмоқда. Энди ветеринария, балиқчилик бўйича инвестиция киритишга қарор қилдик.

Сафар давомида ҳудудни иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан юксалтиришга мўлжалланган бир қанча келишувларга эришилди. Жумладан, 418 мегаватт қувватга эга бўлган 700 миллион АҚШ долларига тенг қийматдаги ГЭС қурилиши амалга ошириладиган бўлди. Шу каби лойиҳаларни ишга тушириш орқали вилоятнинг ярмидан кўп ҳудудини электр энергияси билан таъминлаш ҳамда шу кунгача бу борада мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш имконияти яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер