Андижонда ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 20 млрд 684 млн сўм ажратилди

16:49 22 Ноябрь 2018 Маданият
1809 0

Архив сурати

“Халқ сўзи online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Андижон вилояти азалдан ҳунармандчилик марказларидан бири ҳисобланган. Айниқса, Шаҳрихон, Асака ва Андижон шаҳарларида бу борада ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Неча минг йиллик анъаналар бугун ҳам давом этмоқда. “Ҳунарманд” уюшмасининг Андижон вилояти бўлими томонидан шу кунгача 2 минг 581 нафар аъзо қайд этилганлиги ҳам бунга мисолдир.

“Аъзоларимизнинг 1 минг 100 нафарини хотин-қизлар, 780 нафарини эса ёшлар ташкил этади. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосидаги имтиёзлар бу борадаги фаолиятимизни янада ривожлантиришга асос бўлмоқда” - дейди уюшма раҳбари Шаҳлохон Солиева.

Вилоятда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида хориждан ишлаб чиқариш ускуналари олиб келинмоқда. Бунинг учун тижорат банклари томонидан 20 миллиард 684 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер