Андижонда ҳаракатдаги «Lacetti»да ёнғин чиқди
Фото: Андижон ЙҲХБ
Бугун, 9 декабрь куни соат 16:00 ларда, Андижон шаҳрида яшовчи 1972 йилда туғилган З.Х. бошқарувидаги «Lacetti» русмли автомашинада ёнғин содир бўлган, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, З.Х. Андижон шаҳар «Патаобод» маҳалласи ҳудудидан ўтган А.Йўлдошев кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, транспорт воситасининг олди қисмида электр сим ўтказгичларидан чиққан қисқа туташув оқибатида ёнғин юз берган.
Шаҳар ФВБ ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Аниқлик киритилишича, ҳодиса оқибатида транспорт воситаси моддий зарарланган, ҳеч ким тан жарохати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда шаҳар ФВБнинг масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг