Андижонда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси кўприкка бориб урилди

10:51 05 Август 2024 Жамият
458 0

Фото: Видеодан кадр

Андижон туманида «Howo» русумли юк машинаси темир йўл кўпригига бориб урилди. Андижон вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун 5 август куни соат 04:00 ларда Андижон туманидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг (Наманган-Уйчи-Пайтуғ-Андижон) 83 км.да содир бўлган.

Ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.С. ўзининг бошқарувида бўлган «Howo» русумли юк автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб темир йўл кўпригига бориб урилиб, йўл -транспорт ҳодисасини содир этган.

«Ушбу ЙТҲ оқибатида «Howo» русумли юк автомашинаси ҳамда темир йўл кўприги зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ», дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер