Андижонда фуқаронинг яшаш уйида ёнғин юз берди

20:30 28 Июль 2025 Жамият
224 0

Видеодан кадр

Андижон вилояти Асака туманида жойлашган хонадонларидан бирида ёнғин юз берди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 28 июль куни соат 18:21 да Асака тумани Неъматобод МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашган фуқаро С.А.нинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида 112 тизими орқали вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан соат 18:26 да ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга етиб борган ва соат 18:54 да алангани батамом ўчирган.

Аниқланишича, ёнғин оқибатида аҳоли яшаш хонадонининг 70 квадрат/метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш омиллари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер