Андижонда фуқароларга ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

04:21 20 Февраль 2022 Жамият
770 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Б. фуқаро Н.ни алдаб, унга ўзининг Қўрғонтепа туман ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали қисқа муддатда ўқишга бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Худди шундай, Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.М. фуқаро А.дан унга қишлоқ хўжалиги техника воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ўқув курсларида қатнашмасдан туриб, гўёки ўзининг «Агроинспекция»да ишловчи таниши орқали олиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер