Андижонда «Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

14:37 28 Февраль 2025 Жамият
161 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳрида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган «Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

— Унда танловнинг биринчи босқичларидан энг юқори натижаларга эришиб, кейинги босқичга ўтган 6 та бошқарув сервис компаниялари иштирок этди, — дейди вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ходими Рустамжон Эшонов. — Якуний натижага кўра, Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган «Шинам маҳалла» бошқарув компанияси ғолиб деб топилиб, республика босқичига йўлланма олди.

Тадбир иштирокчилари ўз чиқишлари орқали кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. Уларнинг соҳада эришган ютуқлари, аҳоли миннатдорлиги ва келгуси режаларни амалга ошириш учун имкониятлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер