Андижонда энг намунали китобхон оила аниқланди

11:29 17 Октябр 2024 Жамият
436 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида «Ёш китобхон оила» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида фаол иштирок этган 16 нафар ёш оилалар иштирок этди.

– Маҳаллаларда китобхонликни янги босқичга олиб чиқиш, китобхон оилалар сафини кенгайтириш ҳамда оилалардаги маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида ташкил этилган ушбу танловда юзлаб оилалар иштирок этди, – дейди вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ходими Назирахон Убайдуллаева. – Натижада фарзандларнинг китоб мутолаасига бўлган муносабати тубдан ўзгарди. Бунга тадбир давомида яна бир бор гувоҳ бўлдик. Мамлакатимизда китобхон оилалар сони кўп бўлса, жамиятимизда маънавият ҳам ривожланади.

Танлов иштирокчилари «Бадиий асарлар билимдони» шартида ўзлари ўқиган китобга муносабат билдирган бўлса, «Тезкор савол-жавоб» шартида мутолаа қилиш тартиблари, ундан олинадиган маънавий озуқа ҳақида маълумот берди. Ҳакамлар Пахтаобод тумани «Олмазор» маҳалласида яшовчи Кудайберди Карабаевлар оиласига энг намунали китобхон, дея таъриф берди. Улар танловнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилиш учун йўлланма қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер