Андижонда «Damas» 10 ёшли пиёдани уриб кетди
Видеодан кадр
Андижон вилояти Олтинкўл туманида «Damas» 10 ёшли қизалоқни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йил 25 февраль куни соат 14:30 ларда, Олтинкўл тумани «Топтиқ» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105 «Фарғона халқа йўли» автомобиль йўлининг 124-километрида содир бўлган. Ўша куни 26 ёшли С.И. «Damas» русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойидан кескин югуриб ўтган 2015 йилда туғилган пиёда О.Н. ни уриб юборган.
Билдирилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда О.Н. олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг