Андижонда 8 ва 3 ёшли бола селда оқиб кетиб ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 лардан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша МФЙларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланган.
Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиши сабабли вафот этган.
Ҳозирда табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг