Андижонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди
Андижон вилоятида 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 8 август куни соат 08:58 да Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 4 балли ер қимирлаши қайд этилган.
Зилзила магнитудаси 4,2 га тенг, силкиниш 15 км чуқурликда юз берган. Унинг эпицентри Тошкентдан 268 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Андижон вилоятида 3 балл, 29 км;
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 45 км;
- Наманган вилоятида 2 балл, 72 км.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг