Андижонда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

19:30 31 Май 2024 Жамият
542 0

Фото: Андижон вилоят ЙҲХБ

Бугун, 31 май куни Андижон шаҳрида «Cherry» ва «Matiz» русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Д.Эшон кўчасида 27 ёшли ҳайдовчи «Cherry» русумли транспорт воситасини бошқариб бориш давомида орқасидан оралиқ масофани сақлай олмай ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Маtiz»нинг орқа қанот қисмига бориб урилган.

Оқибатда «Маtiz» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва «Cobalt» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Вилоят ЙҲХБга кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер