Андижонда 3 миллион 700 минг Россия рублини четга чиқармоқчи бўлган шахс ушланди
Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистон Республикасига ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро С.Ш. ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортиши натижасида ушбу шахс белгиланган тартибда шахсий кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу фуқаронинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 3 млн. 700 минг Россия рубли мавжуд эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг