Андижонда 120 нафар талаба қизларнинг тўлов-шартнома пули тўлаб берилади
Фото: Халқ сўзи
Андижонда 100 нафар ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган талаба қизларнинг тўлов-шартнома пули маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди.
– Республикамизда, жумладан, Андижон вилоятида опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак бериш ишлари ҳар қачонгидан ортган, - дейди вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов олий таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан бўлиб ўтган учрашувда. – Айрим талаба қизларимизнинг тўлов-контракт пули тўлаб берилиши ҳам бу борадаги хайрли ишлар жумласидандир. Оиладаги етишмовчиликлар, эҳтиёжмандликдек муаммони енгиб, олий таълим талабасига айланишнинг ўзи бўлмайди. Инсон қандай шароитда бўлишидан қатъи назар, таълим олиши керак. Бунинг учун уларга шароит яратиб бериш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишлари учун қулай муҳитни ташкил этиш бизнинг бурчимиздир.
Тадбир давомида маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 100 нафар талабага салкам 700 миллион сўм, шунингдек, ташаббускор ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 20 нафар оғир ижтимоий вазиятдаги талаба қизларга 142 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг