Андижонда 10-синф ўқувчиси ЙТҲ содир этди

11:29 16 Май 2025 Жамият
273 0

Фото: Андижон вилояти ЙҲХБ

Андижон вилояти Андижон туманида вояга етмаган, 17 ёшли йигит қариндошининг машинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 15 май куни соат 13:45 ларда Андижон тумани «Қорақолпоқ» МФЙ Ифтихор кўчасида юз берган. 2008 йилда туғилган (вояга етмаган) А.М. қариндошига тегишли бўлган «Spark» русумли автомашинани бошқарган.

Ҳаракат давомида у тезликни меъёридан ортиқ ошириб юбориши ортидан руль бошқарувини йўқотган, шундан сўнг машина ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етган, бироқ автомашина техник шикастланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер