Андижон вилоятидаги тўртта туманда электр энергияси таъминоти яхшиланди

14:13 20 Ноябрь 2023 Жамият
433 0

Фото: “Халқ сўзи”

Шаҳрихон туманида электр энергияси билан таъминловчи “Сарой” подстанцияси ишга туширилди. Бунинг натижасида Балиқчи, Бўстон, Улуғнор ва Шаҳрихон туманларида электр таъминоти яхшиланди.

— Янги подстанция фаолияти аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва ишлаб чиқариш кўламини оширишга хизмат қилади, — дейди “Ҳудудий электр тармоқлари АЖ Андижон ҳудудий филиали ахборот хизмати раҳбари Мухлисахон Собирова. — Боиси, эндиликда 450 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектлари, 3 минг 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, минглаб аҳоли хонадонларидаги электр энергияси билан боғлиқ муаммолар ижобий ечим топади.

Айтиш жоиз, шу пайтгача ушбу ҳудудларга Андижон туманидаги “Хакан” подстанцияси орқали электр энергияси етказиб берилаётган эди. Тармоқ узоқлиги боис технологик сарф-йўқотишлар кўлами ортиб бораётганди. Янги “Сарой” подстанцияси “Хакан” подстанцияси юкламасини 100 мегаваттга енгиллаштиради. Сарф-харажатлар камайтирилиши ҳисобига Андижон, Асака, Булоқбоши, Хўжабод, Марҳамат ва Жалақудуқ туманларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида барқарорлик ўрнатилиши кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер