Андижон шаҳрида “Ақлли тураргоҳлар” барпо этилади

14:31 24 Июль 2025 Жамият
183 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳрида россиялик инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий “Ақлли тураргоҳлар” қуриш юзасидан келишувга эришилди. Лойиҳа доирасида йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракати жадал бўлган 6 та ҳудудда 2647 ўринли тураргоҳлар барпо этилади. Улар 5 қаватдан 24 қаватгача бўлиб, интеллектуал бошқарув технологиялари асосида фаолият юритади.

— Бу тураргоҳлар мавжуд имкониятларни тўрт баробарга оширади, —дейди сармоядор Инна Тен. — Масалан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиали ҳудудидаги 90 ўринли автотураргоҳ ўрнига 360 ўринли тураргоҳ барпо этилади. Бу нафақат шифохона, балки бутун шаҳардаги транспорт ҳаракатига ижобий таъсир кўрсатади.

Келгусида Бобур шаҳрида 5 гектар майдонда 20 миллион долларлик автотураргоҳ конструкциялари ишлаб чиқарувчи корхона ҳам қурилиши кўзда тутилган. Бу лойиҳа фойдаланишга топширилгач, мамлакат бўйлаб замонавий, ақлли ва модулли тураргоҳлар сонини кўпайтириш имконияти яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер