Андижон шаҳрида 150 ўринли янги меҳмонхона очилди

20:37 22 Август 2023 Жамият
581 0

Фото: «Халқ сўзи»

Андижон шаҳрида мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган “Premier hotel And” меҳмонхонаси мижозларга хизмат кўрсата бошлади. 15 миллиард сўмлик лойиҳа асосида қад ростлаган мазкур мажмуа 6 қаватдан иборат бўлиб, бир пайтнинг ўзида 150 кишини қабул қилади.

— Андижонга тез-тез келиб тураман, — дейди пойтахтлик тадбиркор Руслан Низомутдинов. — Шаҳар жуда гавжум ва меҳмонхоналар ўртасида эркин рақобат бор. Бу мижозлар учун энг қулай ва шинам меҳмонхонани танлаш имконини беради. “Premier hotel And” эса ҳар томонлама мижозлар талабига мос бўлиб, бу ерда турли учрашув ва тадбирларни ўтказиш мумкин.

Вилоят марказининг энг аҳоли зич ҳудудида жойлашган мазкур меҳмонхона 69 та хонадан иборат бўлиб, мажлислар, байрам тадбирлари ва бошқа маросимларни ташкил этиш учун қулай майдонлар, автотураргоҳ, савдо мажмуаси, бассейн, сауналарга эга. У ишбилармонлик ва сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиш билан бир қаторда оилавий манзиллардан бирига айланиши, шубҳасиз.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер