Андижон прокуратураси ходими 15 минг доллар пора олаётган пайтда қўлга олинди
Андижон вилояти прокуратураси ходими пора олаётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
12 ноябрь куни соат тахминан 23:00 да масъул лавозимда ишлаган шахс 15 минг доллар олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг