Aндижон машинасозлик институти талабалари “President Tech Award”да ўз стартапини тақдим этади
Фото: “Халқ сўзи”
“Plug and Play” мутахассислари умумий мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган “President Tech Award” танловида иштирок етишда давом етадиган жамоаларни саралаб олди.
Ҳакамлар ҳайъати стартапларни ҳар бир йўналиш бўйича 10 балли тизимда баҳолади, сўнгра баллар мезоннинг аҳамиятлилик коэффициентига кўпайтирилди. Ўртача балл стартапнинг якуний натижасини аниқлади. Танлов натижаларига кўра, бешта йўналишнинг ҳар бирида 10 тадан энг яхши жамоа аниқланди. Бу жамоалар ўз стартапларини мутахассислар олдида намойиш кунида тақдим этадилар. Унда Aндижон машинасозлик институти талабаларидан таркиб топган “УзХ Теам” жамоаси Aхборот ва киберхавфсизлик технологиялари йўналишида иштирок этмоқда. Темурмалик Маъмуров бошчилигидаги жамоа “Antihack” лойиҳаси билан қатнашмоқда.
— Сўнгги пайтларда ОAВ ҳамда ижтимоий тармоқларда тез-тез фирибгарлар томонидан пластик карталаридан пулни ноқонуний ечиб олиш ҳамда шахсий маълумотларни ўғирлаш ҳолатлари ҳақида ўқияпмиз, — дейди Темурмалик Маъмуров. — Шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун биз махсус илова ишлаб чиқдик. Илова пластик карталардан рухсатсиз пул ечиб олиш ва шахсий маълумотларнинг ўғирланишини олдини олади. Бирор сайт ёки тармоққа кирганингизда wеб-саҳифалар ишончлилигини, мобил иловаларни юклаб ўрнатишингиздан олдин уларнинг хавфсизлик даражасини текширади. Уйда ёки ишхонада WI-FI тармоқларига уланиб, мобил телефон ёки компьютерлардан фойдаланганда маълумотлар тарқалиб кетишига барҳам беради.
Умиджон МАМАРАСУЛОВ,
журналист.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг