Андижон бозорларида 330 килограмм яроқсиз маҳсулот олиб қўйилди

15:14 07 Январь 2022 Жамият
733 0

Андижон вилояти деҳқон бозорларида яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 январь куни «Қўштепа» ва «Булоқбоши» бозорларида келиб чиқиши номаълум бўлган жами 330 кг яроқсиз товарлар олиб қўйилган.

Шундан:

117 кг гўшт ва гўшт маҳсулотлари;

келиб чиқиши номаълум бўлган 161 кг тузлама;

52 кг сут маҳсулотлари.

Қўлга олинган маҳсулотлар йўқ қилиш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер