“Амир Темур ойлиги” доирасида спорт мусобақаси ўтказилмоқда
Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, мамлакатимизда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Мазкур ҳужжатга кўра, апрель республикамизда “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинди. Унинг доирасида Соҳибқирон бобомизнинг миллий давлатчилигимиз тарихидаги ўрни ва аҳамиятини, бебаҳо маданий-маърифий меросини чуқур тарғиб этишга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти тизимида спорт мусобақаларига старт берилди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги идоравий қўриқлаш бўлинмалари ходимлари ўртасидаги ўтказилаётган спорт мусобақасининг очилиш маросими “Энергетиклар сиҳатгоҳи”да бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги босқичи — Учинчи Ренессансга қадам қўяётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз бераётган бугунги кунда Соҳибқирон Амир Темурнинг шахсияти, буюк аждодимизнинг башарият тарихи ва Турон тамаддунидаги ўрни ҳамда темурийларнинг бой ва бетакрор меросини чуқур ўрганиш, юртимиз ва чет элларда кенг оммалаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини алоҳида эътироф этдилар.


Айтиш жоизки, икки кун давом этадиган мусобақа дастуридан қисқа масофага югуриш, турникда тортилиш, тиббий тайёргарлик бўйича меъёрларни топшириш, тест саволларига жавоб бериш каби беллашувлар ўрин олган.

Мусобақа доирасида “Ўзбекистон” нашриёти билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг