«Америкаликлар буни истамайди»: Нью-Йорк мэри Эрондаги вазият ҳақида фикр билдирди

00:34 01 Март 2026 Дунё
1035 0

Нью-Йорк мэри Зоҳран Мамдани АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши амалга оширилган ҳарбий зарбаларни кескин қоралади. У бу ҳақида ўзининг «Х»даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Мамданининг таъкидлашича, Эронга қилинаётган ҳужумлар тажовузкор характерга эга бўлиб, ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Америкаликлар бундай урушни истамайди. Улар режимни ўзгартириш баҳонасида олиб бориладиган навбатдаги ҳарбий можарони хоҳламайди. Аҳоли урушни эмас, балки иқтисодий инқирознинг тезроқ ҳал қилинишини ҳамда тинчликни исташади», — дейди Нью-Йорк мэри.

Шунингдек у, шаҳарларнинг бомбардимон қилиниши, тинч аҳолининг ҳалок бўлиши ва урушнинг янги ҳудудларга кўчиши минтақада беқарорликни янада кучайтиришини ҳам қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер