Америкалик журналистлар Фарғонада

16:24 04 Апрель 2022 Жамият
644 0

Фото: Халқ сўзи

Америкада шов-шувли мақолалари билан танилган cherylreed.com сайти асосчиси Шерил Ринд ва журналист Греед Стричечик Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида журналистлар вилоятнинг шаҳар ва туманларида бўлиб, ранг-баранг мавзуларда мақолалар тайёрлашни режалаштирмоқда.

АҚШлик ҳамкасблар дастлаб Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари таҳририяти фаолияти билан танишди. Мулоқот чоғида икки мамлакат журналистларининг ўзига хос ютуқлари, муаммолари ҳамда соҳа истиқболи бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Юзма-юз мулоқотда Шерил Ринд хоним Ўзбекистонда ОАВ мақоми, мамлакат ҳаётида тутган ўрни ҳақида тадқиқот ўтказаётганини айтиб, Фарғона вилоятидаги давлат идоралари ва хусусий нашрлар, маҳаллий телерадиоканаллар ҳамда блогерлик фаолияти билан яқиндан танишиш ниятида эканини таъкидлади.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер