Америкалик бир гуруҳ олимлар Бухоро давлат тиббиёт институтида бўлишди

16:51 06 Сентябр 2023 Жамият
488 0

БухДТИ айни пайтда мамлакатимиздаги ОТМлар ичида халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш борасида етакчи ўринда туради. Институт айни пайтда 50 га яқин халқаро ташкилотлар билан имзоланган меморандум ва шартномалар билан ишламоқда. Шу кунларда Ўзбекистон Америка тиббиёт форумида иштирок этиш учун юртимизга келган Америка Қўшма штатларининг бир гуруҳ олимлари ва нуфузли муассасалар раҳбарлари Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида бўлди.

Делегация таркибида юртимизга ташриф буюрган Техас университети профессори, Психиатрия кафедраси мудири Исраэл Либерзон, Техас университетининг илмий тадқиқот маркази директори Тетиана Ниcкелсен, Бостон марказий болалар шифохонаси лойиҳа менежери, Ўзбекистон — Америка тиббиёт ассоциацияси (УЗАМА) вице президенти ватандошимиз Нилуфар Қаҳорова, Масс Генерал Бригҳам компаниясининг бошқарувчи директори Сарпер Танли, таниқли ортопед, АҚШнинг Ўрта Ғарбидаги етакчи клиникалардан бири – Цент-Луис университетининг ортопедик жарроҳлик бўлими мудири Жолдас Қулжанов ҳамда Америкада бир неча йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган ватандошимиз, профессор Алишер Дадабоев институт раҳбарияти билан учрашди.

Океан ортидан ташриф буюрган меҳмонлар институт ректори Шуҳрат Тешаев ва проректор Лазиз Ниёзов ҳамроҳлигида яқинда фойдаланишга топширилган институтнинг янги кампуси, у ерда ташкиллаштирилган Симулясион марказда яратилган шароитлар, замонавий ўқув ва амалий машғулот хоналарига юқори баҳо берди.

Шунингдек, Америкалик олимлар институт талабаларига маҳорат дарсларини ўтишди. Меҳмонларнинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер