Америкада ўзбекона анъаналаримиз намойиш этилади
Фото: karandash.ua
АҚШнинг Мичиган штатида жойлашган Лоуренс технология университетида Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилади.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Халқаро Нордик университети ҳамкорлигида ташкиллаштирилаётган анжуман турли миллат вакилларини бирлаштириб, ўзбекона қадриятларни дунёга намойиш этиш имконини беради.
Ушбу нуфузли университетда таълим олаётган талабаларимиз томонидан ташкилланаётган байрам тадбирида 50 дан ортиқ давлатлар, турли миллатлар вакиллари бўлган талабалар иштирок этадилар. Меҳмонлар ўзбекона урф-одатлар, анъаналар билан танишиб, сумалак, палов, миллий пишириқларимиздан баҳраманд бўладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг