"Алпомиш"нинг қайтиши
“Алпомиш” достонида халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат, одамийлик, мардлик ва жасорати тараннум этилган. Шу боис уни ҳар қанча ўқисак ҳам қайта-қайта мутолаа қилгимиз, бахшилар ижросида тинглагимиз келаверади.
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган “Алпомишнинг қайтиши” спектакли эса томошабинга маънавий завқ улашади. Ўзбекистон халқ шоири У. Азим сценарийси асосида саҳна олиб чиқилган мазкур драмага Ўзбекистон санъат арбоби М. Равшанов режиссёрлик қилди.
Ундаги асосий ролларни Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Г. Равшанова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Х. Орипов, К. Бурхоновлар билан бир қаторда Ф. Болтаев, А. Сафаров, Н. Аҳмедова сингари истеъдодли актёрлар ижро этишган.
Мазкур асар миллатлараро тотувлик, миллий анъана ва қадриятларни улуғлаш, Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг