Алп ўғлонлар муддатли ҳарбий хизматга йўл олди

18:22 14 Март 2023 Жамият
715 0

Фото: Халқ сўзи

Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди мажмуасида Президентимизнинг шу йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ватан олдидаги йигитлик бурчини бажаришга отланган ўғлонларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, чақирилувчиларнинг ота-оналари, ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, генерал-майор Фарход Шерматов, «Нуроний» жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раиси Маткарим Жуманиёзов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтдилар. Урғу берилганидек, бугунги кунда миллий армиямиз сафида хизмат қилиш ҳар бир эр йигит учун шон-шараф ишига айланди.

Тадбирда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Одилбек ОДАМБОЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер