Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 22,9 фоизга ошган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,8 % ни ташкил этган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 14,4 трлн. сўмлик алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,9 % га ошган.
2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 858 тани ташкил этган.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг таркиби:
— Телекоммуникация хизматлари – 57,8 %;
— Компьютерда дастурлаштириш бўйича хизматлар – 21,3 %;
— Ахборот хизматлари – 11,1 %;
— Бошқа алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 9,8 %.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг