Алоҳида ўқитиш қандай натижа берди?

16:23 14 Май 2018 Дунё
1952 0
Фото: bloknot.ru

Икки йил муқаддам Россиянинг Бийск шаҳридаги 20-сонли мактабда 1-синфга келган ўқувчиларни қиз ва ўғил болаларга ажратиб ўқитиш бўйича тажриба бошланган эди.

Айни вақтда бу синфларнинг ўқувчилари 2-синфда таълим олишмоқда. Яқинда ушбу тажрибанинг натижалари ҳақида маълум қилинди.

Эътиборлиси, бундан ўқитувчилар ҳам, ота-оналар ҳам ҳайратда қолишмоқда. Гап шундаки, ҳар икки синфда ҳам фанларни ўзлаштириш даражаси ошган. Масалан, аралаш синфларда “тўрт” ва “аъло” баҳолар олганлар ўртача 50 фоизни ташкил қилган бўлса, алоҳида синфларда бу 89 фоиз (қизлар), 65 фоиз (ўғил болалар)ни ташкил этмоқда.

Яна аралаш синфларда дарсларда 40 фоиз ўқувчилар фаол бўлса, алоҳида синфларда деярли ҳамма фаол бўлган.

Руҳшунослар бу муваффақиятни таълим қизлар ва ўғил болалар учун тушунарли тилда олиб борилгани билан изоҳланмоқда.

Айримлар ўқитиш болаларнинг ижтимоийлашувига халақит қилади, деган фикрни ҳам илгари суришмоқда. Аммо буни инкор этаётганлар ҳам бор. Уларнинг айтишича, болалар барибир бирга ўйнашади, кўчада, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишади.

Мутасаддилар тажрибани 8-синфгача давом эттириш кўзда тутишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер