Алишер Қодиров Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга нима сабаб бўлгани ҳақида тўхталиб ўтди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.
Айрим депутатлар, шунингдек, фракциялар раҳбарлари ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.
«Миллий тикланиш» демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўз муносабатида кейинги йилларда жамиятимизда одамларнинг онги, тафаккурида кузатилаётган ўзгаришга монанд равишда қонунчиликка ўзгартириш киритилишига бўлган эҳтиёж юзага келаётгани, хусусан, парламентга, депутатга, сиёсий партияларга бўлган қараш ва талаблар ҳам ўзгаргани мазкур Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга сабаб бўлганини қайд этди. Фракция раҳбари Конституциявий қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида партия депутатлари фаол иштирок этишини таъкидлаб, депутатларни қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлашга чақирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг