Алиментчи ота фарзандларига уй ҳадя қилди

14:44 22 Июнь 2023 Жамият
410 0

Мамлакатимизда ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги бурчи, моддий таъминоти ва тарбиялашга масъуллиги амалдаги қонунларимизда қатъий белгилаб қўйилган. Ажралишлар оқибатида баъзи оталар бу бурчни унутиб қўйишади. Муаммо суд идораларида ҳал этилади.

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи ота 4 фарзанди учун алимент тўлашни унутгани боис суд идорасида қилмишига жавоб беришига тўғри келди. У ўзининг номида бўлган икки хонали уй калитини алимент тўлови ўрнига фарзандларига ҳадя қилди.

Жорий йилнинг 21 июль куни ундирувчи Н. О. таклифни қабул қилгач, қарздор Р. Э. Нуробод шаҳридаги икки хонали уйни фарзандларининг номига нотариус орқали расмийлаштириб берди. Тарафлар ўртасидаги келишувга асосан суд қарздор ота устидан тўпланган ижро ҳужжатини ҳаракатдан тўхтатди.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер