«Аль-Наср» сафарда ғалаба қозонди
Кеча, 21 январь куни Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 17-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Аль-Наср» жамоаси сафарда «Дамак» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 2:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 5-дақиқада Абдулраҳмон Ғариб томонидан очилди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Криштиану Роналду «Аль-Наср»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Таъкидлаш жоизки, бу Роналдунинг фаолиятидаги 960-голи бўлди.
68-дақиқада Жамал Ҳаркас «Дамак» клубининг ўйиндаги ягона жавоб голига муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин 2:1 ҳисобида «Аль-Наср»нинг ғалабаси билан якунланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг