“Ал-Иттиҳод” жамоасини етакчилар тарк этишда давом этади
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Н'Голо Канте фаолиятини Туркиянинг “Фенербахче” клубида давом эттиради. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифасида хабар берилди.
“Баъзи ҳикоялар вақт талаб қилади, аммо якунланмай қолмайди. Бизнинг “Фенербахче”мизга хуш келибсиз, Н'Голо Канте”, деб ёзилди клубнинг Xʼдаги саҳифасида.
Маълумотларга кўра, Канте янги жамоаси билан 2028 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг “Фенербахче”даги йиллик маоши 8 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” жамоасини олдинроқ яна бир етакчиси Карим Бензема ҳам тарк этган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг