Ал-Ақсо масжиди 31 май куни очилади

09:10 30 Май 2020 Дунё
2691 0

Мусулмонлар учун учинчи энг муқаддас жойлардан бири Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди 31 май куни намозхонлар учун очилади.

Бу масжид ҳам коронавирус туфайли икки ойдан кўпроқ муддат давомида ёпиқ бўлганди.

Исломий вақф ташкилоти аъзоси Ҳалил Ассалининг айтишича, Ал-Ақсо масжидига келувчи мусулмонлар соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бир қатор хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари керак бўлади.

Қоидалар жорий этилган бўлса-да, расмийлар, масжидда одамлар тўлиб-тошишидан хавотирга тушмоқда.

«Биз вақф ташкилоти қўриқчиларига масжид ҳудуди, хусусан дарвозалар олдида одамлар жуда кўпайиб кетмаслигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар бердик», дейди Ассали.

Ал-Ақсонинг реставрацияси учун тузилган фонд раҳбари Васфи Ҳошимий масжидда одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча тайёргарлик кўрилганини таъкидлади.

«Ал-Ақсонинг барча ҳудуди дезинфекция қилинди ва одамлар ибодат пайтида бир-биридан масофа сақлашлари учун айлана шаклидаги чегаралар чизилди» дейди Ҳошимий.

Ушбу масжидга келган намозхонлар ижтимоий масофаланишдан ташқари юз ниқоблари ва қўлқоп тақишлари ҳамда ўзлари билан бирга жойнамоз олиб келишлари керак бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер