Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Наманган вилояти бошқармалари томонидан Чуст тумани “Зарафшон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. ўзининг “Nexia-3” русумли автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган 5 000 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг