Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади

18:10 14 Апрель 2022 Сиёсат
982 0

Фото: president.uz

Президент ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Йиғилишда барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини ўрганишга кўрсатма берилди.

Бунда, биринчи ярим йилликда давлат идораларидаги 50 та, йил якунига қадар яна 120 та ахборот тизимлари танқидий кўриб чиқилади.

Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади.

Соҳада илм-фан ва таълимни ривожлантириш устувор вазифа бўлиши кераклиги, бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун камида яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб борлиги таъкидланди.

АКТ вазирлигига икки ой муддатда Ахборот технологиялари университетини таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Замонавий “IT-парк» университетини ташкил этиш, Жиззахда 2-босқич талабаларини асосий мутахассислиги билан бирга қўшма таълим дастурлари орқали IT фанларига чуқур ўргатиш бўйича қарор лойиҳаларини киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида вазирлик раҳбарияти муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер