Академик лицейларга кириш тест синовлари натижаси 5 кундан кейин эълон қилинади

11:25 25 Июль 2023 Жамият
340 0

2023 йил 24 июль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билимни баҳолаш агентлиги томонидан 2023/2024-ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилди.

Тест синовлари республикадаги 29 та катта сиғимли бинода 2 сменада ташкил этилиб, унда 28 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди.

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (ИҚ) ни аниқлаш бўйича ўтказилди.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 1 соату 50 дақиқа вақт берилди.

Тест синови натижалари агентлик томонидан 5 кун ичида ҳисобланиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер