Айрим ёшларнинг ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари қоплаб берилади

09:37 06 Октябр 2021 Жамият
1057 0

“Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир қуйидаги вақтинчалик тартиблар тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали хабар берди. 

Бунга кўра “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (617-сон, 2021 йил 4 октябрь) қабул қилинди:

– ушбу ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиши бўйича – БҲМнинг 4 бараваригача компенсация берилади;

– сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича.

Шунингдек, хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини қоплаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди. Бунда мазкур харажатларнинг 50 фоизи қопланиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби ҳам белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер