Айрим педагогларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади

10:55 21 Ноябрь 2021 Жамият
1831 0

Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

— тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

— вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

— халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-,2-,3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

— халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер