Айрим чорвадорларга қорамолларнинг ҳар килограмми учун 2000 сўм субсидия берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:
- чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларидаги йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;
- паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларидаги тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм;
- балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг