Airbus Россия титанидан воз кечиш режаси ҳақида маълум қилди

15:25 02 Декабрь 2022 Сиёсат
1044 0

Фото: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Европанинг Airbus авиасозлик корпорацияси бир неча ой ичида Россия титанидан воз кечишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди компаниянинг мудофаа ва коинот бўлими раҳбари Михаэл Шолхорн.

«Агар гап титан ҳақида бораётган бўлса, биз Россия билан алоқаларни узиш жараёнида турибмиз. Бу масала бир неча ойда ҳал бўлади, йилда эмас», – деган Airbus раҳбарларининг бири Мюнхенда ўтказилган брифингда.

Хабарда келтирилишича, Airbus компанияси титанга бўлган эҳтиёжининг 60 фоизга яқинини Россия титани билан қондириб келган.

Россия компаниясининг аэрокосмонавтика учун етказиб бераётган титан маҳсулоти жаҳон бозорининг учдан бирини ташкил этади.

Airbus – дунёдаги энг йирик авиакосмик ва мудофаа корхоналаридан бири ҳисобланади. Airbus йўловчи самолётлар ишлаб чиқаради. Шунингдек, унинг Airbus Defence and Space деб номланган йўналиши ҳам бор. У мудофаа ва аэрокосмик маҳсулотлар ва хизматларни сотади. Бундан ташқари, Airbus Helicopters бўлими вертолёт ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер