“Air Samarkand” авиакомпанияси Самарқанддан Тошкентга илк кўргазмали парвозини амалга оширди
28 декабрь куни “Air Samarkand” маҳаллий авиакомпанияси “Airbus” А330 самолётида Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича ўзининг илк кўргазмали парвозини амалга оширди. Экипаж ва авиакомпания вакилларини “Uzbekistan Airports” раҳбарияти, самолёт эса анъанага кўра сув аркаси билан, тантанали равишда кутиб олинди.
Парвоздан кўзланган мақсад парвоз экипажи фаолиятини текшириш, шунингдек, йўловчиларни ташишни бошлашдан олдин барча талаб ва тартибларнинг бажарилишини таъминлашдан иборат эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ авиакомпания Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлигидан оператор сертификатини олган эди.
“Air Samarkand” — Самарқанд халқаро аэропортида жойлашган Ўзбекистон авиакомпанияси. 2022 йил апрель ойида ташкил этилган. Авиакомпания “Airbus” А330, А320 ва А321 каби замонавий самолётларга эга.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг