Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

13:14 17 Июнь 2023 Жамият
375 0

Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги тизим масъуллари, Республика ихтисослашган тиббиёт марказларининг етакчи шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ Андижон вилоятида.

Бу ерда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлигини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Пахтаобод туманида ташкил этилган шундай текширувларда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов раҳбарлигидаги мутахассислар беморлар саломатлигини назоратдан ўтказди.

Шунингдек, тиббий кўриклар ётиб қолган беморлар хонадонларини ҳам қамраб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер