Аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши секинлашди
Фото: Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот 3,6 % га ўсди.
Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 5,3 % га ўсган эди. Таққослаш учун, жорий йилда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 % га секинлашган.
Йиллар кесимида аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиш (камайиш) суръатлари:
— 2018 йил январь-сентябрь – 3,8 %;
— 2019 йил январь-сентябрь – 3,7 %;
— 2020 йил январь-сентябрь – -1,4 %;
— 2021 йил январь-сентябрь – 5,3 %;
— 2022 йил январь-сентябрь – 3,6 %.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг