«Афсоналар водийси»га минглаб ёшлар ташриф буюрди

14:41 02 Июнь 2022 Жамият
814 0

Фото: «Халқ сўзи»

Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган «Афсоналар водийси» тематик паркида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги фестиваль доирасида очиқ осмон остида гала-концерт бўлиб ўтди. Унга шаҳар ва туманлардан минглаб йигит-қизлар ташриф буюрди.

Гала-концерт аввалида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирокчиларни анжуман билан табриклади. Наманган номини республика ва жаҳон миқёсида шарафлаб келаётган фаол ёшлар ҳамда жамоаларга пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Фестивалнинг асосий қисмида таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги бадиий дастур кўнгилларга завқ бағишлади.

— Гала концерт бугунги оқшомга алоҳида файз бағишлади, — дейди фестиваль иштирокчиси Замира Абдураҳмонова. — Бу сингари оммавий тадбирлар ёшларни бир мақсад сари бирлаштириши, уларнинг бўш вақти мазмунли ўтишига хизмат қилиши билан катта аҳамият касб этади.

Қ. НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер