Aфрикада яна Эбола вируси тарқалмоқда — ЖССТ
Aфрикада яна Эбола вируси аниқланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берди. Маълумки, 2020 йил июнь ойида касаллик тарқалиши тўхтатилгани эълон қилинган эди.
Конго Демократик Республикасининг Бутембо шаҳрида яна Эбола вируси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Маълум бўлишича, ўтган гал бу мамлакат касаллик тарқалишининг эпицентрларидан бири бўлган.
Таъкидланишича, вирус юқтирган шахс вафот этган. Бунга қадар 70 дан ортиқ киши у билан алоқада бўлган.
«ЖССТ вирус тарқалишини олдини олиш учун алоқада бўлганларни кузатиш, аниқлаш ва даволашда маҳаллий ва миллий соғлиқни сақлаш идораларини қўллаб-қувватлайди», деди ЖССТ минтақавий директори Матшидисо Моэти.
Хабарларга кўра, ЖССТ эпидемиологик гуруҳи аллақачон ҳодиса жойига етиб борган.
Вирус тарқалишида кўршапалаклар ҳам алоқадор деб ҳисобланса-да, эбола вируси одамларга, асосан, маймунлардан юқади.
COVID-19 дан фарқли ўлароқ, бола вируси суюқлик орқали юқади. Шунингдек, эбола вирусидан ўлим даражаси анча юқори.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг