Африка мамлакатларига очарчилик хавф солмоқда
Фото: ЮНИСЕФ/ К.Холт
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури Эфиопия, Кения ва Сомалидаги 13 миллиондан ортиқ инсон очарчилик хавфи остида эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, Африкада сўнгги ўн йилликдаги энг кучли қурғоқчилик кузатилмоқда. Натижада ҳосил етишмаслиги ва чорва моллари нобуд бўлмоқда. Кўплаб оилалар сув ва яйлов йўқлиги сабабли ўз уйларини тарк этмоқда.
Мутахассислар бу каби ҳолат яқин келажакда ҳам давом этишини прогноз қилмоқда. Қурғоқчилик Эфиопия, Кения ва Сомали қишлоқ хўжалигига жиддий талафот келтирган. Бозорларда нарх кескин кўтарилган ва озиқ-овқат етишмаслиги кузатилмоқда.
ЮНИСEФ ташкилоти Африка мамлакатларидаги вазиятни яхшилаш учун 123 млн доллар кераклигини маълум қилди.
«Миллионлаб одамларнинг ҳаёти ва келажаги бунга боғлиқ. Биз зудлик билан ва ҳар томонлама ҳамкорликда ишлашимиз керак», — дейди ташкилот вакили.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг