Афғонистонда ягона бўлган спорт телеканали фаолиятини тўхтатди
Архив сурат
Афғонистонда ягона спорт телеканали ҳисобланган «3 Sport» кўрсатувларни эфирга узатишни тўхтатди.
Бунга иқтисодий муаммолар ва «Толибон» ҳаракати ҳокимиятга келганидан кейин қўйилган чекловлар сабаб бўлган.
«3 Sport» телеканали эфирининг тўхтатилишига сабаб иқтисодий муаммолар ва ҳукумат томонидан барча оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловлар», дейилади хабарда.
Сентябрь ойи бошида толиблар аёлларга спорт билан шуғулланишни тақиқлади. Ҳаракат вакили шу муносабат билан берган мурожаатида айтилишича, спорт билан шуғулланаётган вақтда тананинг баъзи қисмлари очилиб кетиши мумкин ва ва бу шариат қоидаларига зид.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг